Германия Президенти Ўзбекистонга етиб келди
Жамият
−
27 Май 2019
6415Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга етиб келди.
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Маълумот учун, Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи 29 май кунига қадар давом этади.
Мартабали меҳмоннинг ташрифи якунида иқтисодиёт, молия, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Германия Президенти ташриф доирасида Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиши кутилмоқда.