Бош вазир қабулхонасига янги мудир тайинланди
Жамият
−
25 Ноябрь
6952Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шуҳрат Мусожонович Ибрагимов Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Билдирилишича, Шуҳрат Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимида ишлаб келган Сарвар Ғаниевич Ашуров ишдан олингани хабар қилинганди. Ашуров нима сабабдан ишдан бўшатилгани очиқланмади.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь