Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга масъул ўринбосари тайинланди
Жамият
−
11 Сентябрь
6457Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилиши белгиланди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори унга ўринбосар бўлади.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилиши белгиланди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори унга ўринбосар бўлади.
“Бундан буён Ҳукуматдан тортиб туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқишдан иборат”, деди Президент.
Вилоят ва туман комиссияларига ҳокимлар бошчилик қилади. Комиссия ҳар бир вилоятда биттадан тумандаги ишларни ҳафталик муҳокама қилиб, бириктирилган раҳбарлар фаолиятига баҳо беради. Жойларда кўтарилган масалаларни зудлик билан ҳал қилиб боради. Камбағалликни қисқартириш бўйича режалар ижроси юзасидан ҳар ойда президентга ахборот киритади. Шунингдек, 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари ҳам илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3,5 миллион одамни даромадли қилиш ҳисобига 2023 йил якуни билан камбағалликни 11 фоизга пасайтиришга эришилгани ҳақида хабар берилганди.