Бош прокурор ССВ мурожаатига жавоб қайтарди
Жамият
−
18 Май 2020
14088Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 34 кишига коронавирус инфекциясини юқтиришда айбланаётган ва жиноиш иш фигурантига айланган шифокор Х.Д.ни ҳимоя қилиб чиққани ва Бош прокурорга шу масалада мурожаат йўллагани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 18 май куни ушбу мурожаат юзасидан Бош прокуратура томонидан ССВга жавоб хати келди. Унда қайд этилишича, Бош прокуратура мазкур жиноят иши ҳужжатларини ўрганиш жараёнида Х.Д.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, синчковлик билан ўтказилмасдан, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини аниқлаган.
Шунга кўра, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор Бош прокуратура томидан бекор қилинган.
“Мурожаат Бош прокуратура томонидан чуқур ўрганилиб, тезкорлик билан ижобий ҳал қилинганлиги шифокорларимизни қувонтириши, ўз касбига нисбатан яна-да масъулият билан ёндашиб, фаолият юритишларига замин яратиши шубҳасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратура томонидан бугунги синовли кунларда фидойи тиббиёт ходимларининг қаҳрамонларча фаолиятини қадрлаб, адолатли қарор қабул қилганлигини эътироф этиб, адолат посбонлари бўлмиш, прокурорларимизнинг ҳақиқатни қарор топтириш йўлидаги шарафли ва машаққатли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди”, дейилади ССВ хабарида.
LiveБарчаси