Коронавирус беморлари кўпайишига сабабчи бўлган тиббиёт ходими устидан жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
13 Май 2020
2899334 нафар одамга коронавирус юқишида сабабчи бўлган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, вилоятдаги тиббий муассасаларнинг бирида бўлим мудири вазифасида ишлаб келаётган фуқаро Х.Д. жорий йилнинг 20 апрель кунидан соғлиғида ўзгариш бошланиб, ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39 С гача кўтарилиши, нафас қисиши каби коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда уй шароитида даволана бошлагани аниқланган.
Натижада, Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга CОВИД-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган.
2020 йил 12 май куни Х.Д. га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахснинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
LiveБарчаси