Бош прокуратура журналистнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатмаслик ҳақидаги қарорни ўрганмоқда
3-саҳифа
−
01 Июль
119362023 йилнинг сентябрь ойида Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этган “Дунё бўйлаб” телеканали журналисти Рамина Ягафарованинг ўлим ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш натижаларидан норози эканлиги ҳақидаги фуқаро Диана Иртуганова (Ягафарова)нинг ёзма ва видеомурожаатлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 13 сентябрь куни журналистнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан ОАВ вакилларининг сўровига жавобан дастабки маълумотлар асосида тайёрланган тезкор расмий изоҳ тақдим этилган. Унда 14 сентябрь кунги дастлабки тиббий маълумотномага асосланиб, марҳуманинг ўлими дори-дармонларга аллергик реакция (левофлоксацин), мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йилнинг 1 ноябрдаги якуний хулосасида эса марҳума Р.Ягофарованинг ўлими-юқори нафас йўлларини қусуқ массалари билан беркилиши оқибатида механик асфиксия-аспирацион синдромдан юз берганлиги қайд этилган.
Келтирилишича, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш натижасига кўра, Р.Ягафарованинг вафот этганлиги ҳолатида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
“Ҳозирда Диана Иртуганованинг мурожаатларида келтирилган важлар асосида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қабул қилинган жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарори назорат тартибида ўрганилмоқда”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси