Таниқли журналист Озод Ҳамидхўжаев вафот этди 

Local

−

image

Бугун, 28 октябрь куни журналист, “Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди.. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси хабар берди.

“Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси жамоаси таниқли журналист, “Ўзбекистон 24” телеканалининг шарҳловчиси Озод Ҳамидхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар “Ўзбекистон” телеканалида “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 2017 йил май ойида янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends