Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги мультимедиа марказлари МТРКга ўтказилди
Жамият
−
20 Март 2019
7681Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Адлия вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази қайтадан ташкил этилди. Мазкур хабарни QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура Матбуот хизмати тасдиқлади.
Ҳар икки идоранинг Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибига киритилмоқда.
“Мультимедиа-таҳлил маркази МТРК таркибига ўтказилди. Бундан мақсад Бош прокуратура ва Адлия вазирлигининг ахборот-таҳлили борасидаги ютуқларини МТРК ҳузурида бирлаштириш ва фаоллаштириш”, деди Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.
Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ўтган йили январда, Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази эса 2019 йилнинг 1 февраль куни расман иш бошлаганди.
LiveБарчаси