“Борми оғриқ?”. Қўқонлик табиб фаолиятида қонун бузилиши аниқланди

3-саҳифа

image

Фарғоналик табиб И.С.нинг Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати тугаганига қарамай, ноқонуний фаолият юритиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Био нур” клиникаси соҳиби сифатида танилган И.С.нинг фаолияти қонунийлиги ўрганилган. Шу пайтда унинг 2020 йилнинг 5 август куни солиқ органларидан “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтгани ҳамда Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йилнинг 12 декабрь куни тугагани аниқланган.

Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Табибга нисбатан суд томонидан 2025 йилнинг 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан 7 млн 500 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.

Бироқ И.С. такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келгани аниқланиб, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 3-қисми (халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқонлик табиб Био нур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг