Борис Жонсон яна сайловда қатнашади
Олам
−
13 Март
4412Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон мамлакат Консервативлар партиясининг умумий парламент сайловида қатнашиши мумкин. Бу ҳақда "Times" нашри хабар берди.
Жонсоннинг иттифоқчилари ва ҳукуматдаги юқори мартабали амалдорлар Жонсоннинг умумий сайловда муҳим роль ўйнашини айтиб ўтган. Қайд этилишича, собиқ бош вазир сайлов округларига ташриф буюради, нутқ сўзлайди ва қатор чиқишлар қилади.
Шунингдек, Жонсоннинг амалдаги Бош вазир Риши Сунак билан муносабатлари ҳам яхши эканлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Жонсон 2019 йил июль ойида Консервативлар партияси сайловида ғалаба қозонганидан сўнг, бош вазир лавозимини эгаллаган эди. 2022 йил июль ойида у бир қатор можаролар туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Жонсон бир гуруҳ консерватив депутатлар режаси ортидан яна бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси