Борис Жонсон яна Британия бош вазири бўлиши мумкин
Олам
−
11 Декабрь 2023
6814Борис Жонсон бир гуруҳ консерватив депутатлар режаси ортидан яна Британия бош вазири бўлиши мумкин. Бу ҳақида “Daily Mail” хабар берди.
Хабар қилинишича, Риши Сунакка қарши бўлган Тори аъзолари Суэлла Браверманнинг Ички ишлар вазири лавозимидан четлатилиши ва иммиграция сиёсати бўйича келишмовчиликлардан сўнг, Британия Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Роберт Женрикнинг истеъфоси ортидан Бош вазир мавқеини беқарорлаштиришга уринмоқда.
"Борис Жонсон Тори депутатлари томонидан ишлаб чиқилган ҳайратланарли режага мувофиқ бош вазир лавозимига қайтиши мумкин - ҳатто Найжел Фараж билан сиёсий иттифоқ ҳам кўриб чиқилмоқда", деб ёзади нашр.
Депутатлар Жамоатлар палатасида овоз бериш жараёнини ўзгартириш ниятида. Даунинг-стрит эса ҳукумат аъзоларининг истеъфога чиқишига ҳозирлик кўрмоқда.
Хабарларга кўра, кўпчилик "тори"лар фақат собиқ бош вазирнинг қайтишигина ўз партиясини сайловлардаги мағлубиятдан қутқаради, деб ҳисоблайди.
Жонсоннинг матбуот котиби Фараж билан ҳамкорлик қилиш режалари борлигини рад этди. Унга яқин манбанинг айтишича, икки сиёсатчи ўртасидаги ҳар қандай келишув “кўз ёшлар” билан якунланади.
Аввалроқ "Redfield & Wilton Strategies consulting" компанияси сўров ўтказган эди, унга кўра Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси рейтингда мухолифатдаги Лейбористлар партиясидан 19 фоизга ортда қолмоқда.
Лейбористлар натижалари аввалги сўровга нисбатан ўзгармади, консерваторлар яна уч очко ортда қолди.
Консерватив партияни қўллаб-қувватлаш ички ишлар вазири Суэлла Браверманнинг ишдан бўшатилиши, Вазирлар Маҳкамасидаги ўзгаришлар ва муҳожирларни Руандага депортация қилиш режаси бўйича қарор қабул қилиниши ортидан март ойидан бери сўровларда энг паст даражага тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида Британия Ташқи ишлар вазири Ички ишлар вазири лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси