Болгарияда жанговар-ўқув самолёти қулаб тушди. Учувчилар ҳалок бўлган
Олам
−
13 Сентябрь
3153Болгарияда ўқув парвози вақтида L-39 ZA жанговар ўқув самолётининг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси хабар берди.
“Бугун соат 12:13 да (маҳаллий вақт билан) ўқув парвози пайтида, биринчи гуруҳларнинг чиқишидан сўнг, иккинчи “Долна метрополия”авиабазасидан экипаж навбати келди. Улар соат 12:17 да учиб кетишди, соат 12:30 да қулаб тушишди ва ҳалок бўлди”, деди мамлакат Мудофаа вазири Атанас Запрянов.
Телеканалнинг хабар беришича, иккинчи авиабаза командири режалаштирилган парвоз “граф-Игнатиево” базасидаги авиашоуларнинг репетицияси доирасида амалга оширилиши зарурлигини маълум қилган. Учувчилар бу парвозга бир неча ой тайёргарлик кўрган.
Ушбу ҳодисадан сўнг Болгария Мудофаа вазирлиги раҳбари авиашоуни бекор қилишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида Ан-2 енгил самолёти ҳалокатга учраб, унинг бутун экипаж аъзолари ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси