Москвада самолёт қулади. Экипаж аъзолари ҳалок бўлди
Олам
−
09 Сентябрь
11934Россиянинг Москва вилоятида Ан-2 енгил самолёти ҳалокатга учраб, унинг бутун экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Нашрга кўра, самолёт Руза шаҳар округининг Ватулино шаҳарчаси яқинидаги аэродром яқинида синов парвози пайтида ҳалокатга учраган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Ҳодиса сабаблари номаълум. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда.
Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, унинг бортида учувчи ва унинг ёрдамчиси бўлган. Самолёт маҳаллий парашют клуби томонидан фойдаланилган ва узоқ муддатли таъмирдан сўнг синов парвозини ўтказаётган бўлган.
“У осмонга уч марта кўтарилди, аммо охирги мартасида унинг двигатели “аксирди”, шундан сўнг самолёт баландлигини йўқотиб, маккажўхори даласига қулаб тушди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, СССРда Ан-2 маҳаллий авиакомпанияларда йўловчи ва юкларни ташиш ҳамда турли халқ хўжалиги юмушларини, хусусан, кимёвий дорилаш ишларини бажариш учун кенг қўлланилган. Шунингдек, ҳаваскор парашютчилар амалиёти учун фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкада ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолёти Украина ҳудудига қулаб тушган ва оқибатда унинг учувчиси ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси