F-16 қирувчи самолёти Украина ҳудудига қулаб тушди
Олам
−
30 Август
1126626 август куни Америкада ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолёти Украина ҳудудига қулаб тушди. Буни Украина Бош штаби тасдиқлади.
Бош штабнинг ёзма баёнотида Украина F-16 самолётларининг 26 август куни Россия ҳаво кучларининг Украинага интенсив ҳужумлари чоғида жанговар навбатлар амалга оширгани маълум қилинди.
“Ҳаво жанги пайтида F-16 самолётлари юқори самарадорликни кўрсатди, тўртта қанотли ракета самолёт қуроллари билан уриб туширилди”, дейилади хабарда.
Баёнотда, нишонга яқинлашиш чоғида F-16 билан алоқа узилгани айтилган:
“Кейинги нишонга яқинлашганда, самолётлардан бири билан алоқа узилди. Кейинчалик маълум бўлишича, самолёт ҳалокатга учраган, учувчи вафот этган”, дейилади хабарда.
Баёнотда ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида самолёт қулаган ҳудудга махсус гуруҳ юборилгани билдирилди.