Боласини мунтазам калтаклаган ўгай она жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида боласини мунтазам калтаклаб, руҳий зўравонлик қилган ўгай она жазоланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Билдирилишича, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи 13 ёшли С.Р  исмли қизга ўгай онаси томонидан 2023 йил давомида мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилиб келинган. Шунингдек, аёл қизни кучли қўрқув ҳосил қилиш йўли орқали ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, танасининг турли қисмларига тан жароҳати етказган.

“Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов олиб борилди. Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида мазкур жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга биноан, Ш.С. Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (Қийнаш) ва 112-моддаси 3-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди ва мазкур жазо билан боғлиқ тегишли чекловлар ўрнатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўгай она

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар