Бухорода болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Жондор туманида эри хориждан пул юбормагани учун аёл вояга етмаган чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги икки нафар эгизак қизларини калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Бугун, 20 июль куни ушбу аёл фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, терговга қадар текширув доирасида ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 2020 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С. ва 2021 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С.да ҳеч қандай тан жароҳати аниқланмаган.

Бироқ, И.M. исмли аёлнинг ўз болаларига нисбатан номақбул ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. У тегишли жарима жазосига тортилган ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ота 14 яшар ўғлини аёвсиз урганди. Шунингдек, Тошкентда эркак тўрт яшар набирасини юз қисмига уриб, калтаклагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро жарима Жондор тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг