Болалар йоддан заҳарланмаган – Элмира Боситхонова

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Наманганда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланишига дори воситаси сабаб бўлмаганини айтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди. 

Анжуман Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида ташкил этилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Боситхонованинг сўзларига кўра, айни пайтда ёш болаларнинг 85 фоизи соғайган ва уларнинг уйга қайтишига рухсат берилмоқда. Куннинг бошида рўйхатга олинган болаларнинг ҳам аҳволи яхшиланиб боряпти.

Мулоқот давомида вазир ўринбосари болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини айтган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳозирда 20 га яқин анализ хулосалари олинган. Чуқурлаштирилган таҳлилларнинг жавоблари чиққанидан сўнг, вазир ўринбосари вазиятга яна аниқлик киритишини билдирган. 

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга ишонавермаслик, бундай жараёнда фақатгина мутахассисларнинг фикрига таяниб, ахборот тарқатилиши керак”, деган Республика ишчи гуруҳи раҳбари Элмира Боситхонова. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 сентябрь куни Элмира Боситхонова QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида ҳам дастлабки таҳлил натижалари болаларнинг заҳарланишига дори воситаси сабаб бўлмаганини айтиб ўтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Боситхонова Чуст йод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг