Боксчи рингдаги яланғоч одамлигича қолаверади – Тайсон Фьюри 

Спорт

image

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдер билан жангдаги ғалабадан сўнг, боксдан кетиши мумкинлигига ишора қилди ва бокс тўғрисидаги қарашларини айтиб ўтди.

“Мен нима бўлишини билмайман. Top Rank ва ESPN билан тузган шартномам бўйича олдинда фақат битта жанг қолди, жараённи кузатамиз. Лекин ҳозир бокс ҳақида ўйламаяпман ва нечта жанг ўтказишимни ҳам билмайман. Яна рингга кўтариламанми ёки йўқ, аниқ эмас. Гап бир неча ўн миллион долларлик ҳимоя жанглари ҳақида эмас. Мен ҳаётимдан завқ олишга уриняпман”, дейди Фьюри.

Шунингдек, 33 ёшли британиялик боксчи аллақачон мутлақ чемпион бўлганини қўшимча қилди:

“Боксда мақсадларим йўқ, мен ҳамма ишни қилиб бўлдим ва барча чемпионлик камарларини ютдим. “Лўлилар қироли” доимо WBC, WBА, WBО ва IBF версиялари чемпиони бўлиб қолади, бу аллақачон тарих зарварақларига ёзиб қўйилган. Бир нарсани унутмаслик керак: фаолиятингиз якунига етгач, қанча камарингиз борлиги, кимни нокаутга учратганингиз ёки рекордларингиз ҳақида ҳеч ким эсламайди. Боксчи доимо рингдаги яланғоч одамлигича қолаверади”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренада бўлиб ўтган WВC камари учун кечган жангда Тайсон Фьюри (32-0-1) америкалик Деонтей Уайлдерни (42-2-1) чуқур нокаутга учратган эди. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

WBA WBC Деонтей Уайлдер Тайсон Фьюри IBF WBO Проф бокс

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг