Бокс бўйича жаҳон чемпиони Украина Президенти бўлмоқчи (видео)
Спорт
−
14 Июль 2023
21688WBA, IBF, IBO ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик 2024 йилда бўлиб ўтадиган Украина президентлик сайловларида қатнашишини эълон қилди. Бу ҳақда спортчи Seconds Out YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, Усик учта жангдан сўнг фаолиятини якунлаб, Украина Президенти бўлишни хоҳламоқда.
"Мен биринчи оғир вазнга қайтаман, яна бир бор мутлақ чемпион бўламан ва президентликка номзодимни қўяман", дейди Усик.
Маълумот учун, боксчи 2022 йилда учта жангдан сўнг фаолиятини якунламоқчи эканини билдирганди. У, шунингдек, Тайсон Фюри ва Саул Альварес билан жанг ўтказиш ҳамда охирги жанги Украинада ташкил этилишини орзу қилиши ҳақида айтган. Ҳозиргача у 20 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва тўрт йўналиш бўйича чемпионлик камарини қўлга киритган.
LiveБарчаси