Бокс: аёллар ўртасида энг оғир вазнда Олимпиада чемпиони аниқланди

Спорт

image

Бугун, 8 август куни Токио шаҳридаги “Kokugikan arena”да Олимпия ўйинларининг бокс бўйича финал жанглари ўтказилмоқда. 

-75 кг вазн тоифасида ўтказилган финал жангида жаҳоннинг биринчи рақамли боксчиси британиялик Лорен Прайс Олимпия чемпионлигини қўлга киритди. У рақиби хитойлик Ли Цьянгни 5:0 ҳисобида таслим этди ва олтин медалга эга бўлди.

Аввалроқ, Элнур Абдураимовнинг вазнида кубалик Энди Круз америкалик Кишон Девисни мағлуб этиб Олимпия чемпионига айлангани ҳақида хабар қилган эдик. 

Тошкент вақти билан соат 11:30 да Баҳодир Жалолов Олимпиада чемпионлиги учун америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Токио-2020 Лорен Прайс Ли Цьянг

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг