Бочча спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Спорт

image

Бугун, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида параспорт фестивали доирасида ўтказилган бочча спорт тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада жами 30 нафарга яқин пара спортчилар иштирок этди.

Турнир янги ривожланаётган бочча спорти бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати сифатида тарихга кирди. 

BC 1 (эркаклар)
1.Ҳусан Расулов
2.Ҳасан Тошпўлатов
3.Оғабек Эгамбердиев

BC 1 (аёллар)
1.Мунира Абдуллаева
2.Саодат Султонова
3.Дилафруз Эргашбоева

BC 2 (эркаклар)
1.Низом Ҳайриддинов
2.Жасур Ходжаев
3.Антон Недвиг

BC 2 (аёллар)
1.Турсуной Бебитова
2.Райҳона Тошматова
3.Диннура Абдукабирова

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирок этди ва барча спортчиларни самимий табриклаб, уларни келажакда нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга чорлади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон очиқ чемпионати келажакда бочча спорт тури бўйича терма жамоага аъзо ва номзод спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, бочча аниқликка асосланган қадимий спорт турларидан бири ҳисобланса-да, дастлабки Жаҳон чемпионати 1975 йилга келибгина ўтказилган. 1984 йилда эса Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. 

Ушбу спорт турида ҳар бир иштирокчига 4 тадан коптокча берилади ва махсус жойлаштирилган “паллино”га қарата улоқтирилади. Энг яхши натижа қайд этган спортчи ғолиб бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мухторхон Тошхўжаев Бочча Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг