Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонга келади
Спорт
−
28 Сентябрь 2021
3637Эртага, 29 сентябрь куни Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) президенти Эндрью Парсонс Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилдан бери ХПҚ президенти лавозимида фаолият юритаётган бразилиялик Парсонс ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар, спорт ва маданият мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда инфратузилмалар билан яқиндан танишади.
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Халқаро паралимпия қўмитаси президенти иштирокида конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Эндрю Парсонс, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирокида ХПҚ ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари борасида расмий учрашув ўтказилади ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Парсонснинг ташрифи жорий йилнинг 3 октябрь кунига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь