Мухторхон Тошхўжаев Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди
Спорт
−
30 Ноябрь 2021 6462 1 дақиқа
Бугун, 30 ноябрь куни онлайн тарзда Осиё паралимпия қўмитасининг (APC) Бош ассамблеяси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев делегация аъзолари томонидан бир овоздан Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон вакили илк маротаба Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди. APC президенти Мажид Рашид бошчилигидаги Ассамблея эртага 1 декабр куни ўз якунига етади.

Маълумот учун, Осиё паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясида сариқ қитъанинг 45 мамлакатидан Паралимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь