Бобоусмон Батуров ҳам мағлуб бўлди

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасининг лицензион турнири давом этмоқда. Навбат -69 килограмм вазн тоифасига ҳам етиб келди. Ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилардан Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадасига йўлланма олган эди.

Қуръа Батуровга ярим финал босқичида мезбонларнинг ишонган боксчиси Ҳуссейн Иашашни рўбаро қилди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда мезбон спортчининг қўли баланд келди. Шу тариқа Батуров Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи бронза медалига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳам ярим финал жангида мағлубиятга учради ва бронза медали билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Олимпиада Бобоусмон Батуров

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг