БМТ Суриядаги фаолиятини қийинчилик билан давом эттирмоқда

Олам

image

Сурияда жорий қилинган комендантлик соати гуманитар ёрдамни етказиб беришни қийинлаштирмоқда. Шу сабабли БМТ ва унинг ҳамкорлари фақатгина хавфсиз ҳудудларда фаолият юритмоқда. Бу ҳақда кеча, 10 декабрь куни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳисоботда сўз боради.

Ҳисоботга кўра, гуманитар ёрдамни етказиш имкониятлари чеклангани сабабли ёрдам кўрсатиш ҳажми қисқарган. Мамлакат бўйлаб шифохоналар ҳаддан ташқари юклама билан ишламоқда, бу аҳолининг жароҳат ва шикастланишлари сонининг ортгани билан боғлиқ. Руҳий зўриқишнинг кенг тарқалгани қайд этилган, айниқса, болалар орасида.

“БМТ хавфсизлик шароитлари имкон берган даражада ёрдам етказишда давом этмоқда, аммо қийинчиликлар жиддийлигича қолмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Сурияда Башар Асад режими қулагани сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч ёпиқ йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг