Россия БМТни фавқулодда йиғилишга чақирди – ОАВ

Олам

image

Россия Сурияда Башар Асад режими қулагани сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч ёпиқ йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

“Суриядаги сўнгги воқеаларнинг мамлакат ва бутун минтақа учун чуқурлиги ва оқибатлари ҳали тўлиқ тушунилмаган бўлсада, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида шошилинч ёпиқ маслаҳатлашувлар ўтказишни сўради”, деган у.

Шунингдек, у маслаҳатлашувлар бугун, 9 декабрь куни тушдан кейин бўлиб ўтишини сўралганини таъкидлаган. Маърузачилар БМТ Бош котиби ўринбосари  Розмари ДиКарло ва Бош котибнинг тинчлик операциялари бўйича ўринбосари Жан-Пьер Лакруа бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 декабрь куни Россия ҳукумати Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан Сурияда жойлашган ҳарбий бўлинмаларини хавфсиз эвакуация қилишда ёрдам сўрагани хабар қилинганди. Қайд этилишича, россиялик аскарлар Туркиянинг ҳарбий қисмлари жойлашган ҳудудга юборилиб, сўнгра ҳаво орқали Россияга қайтарилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия БМТ Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг