БМТ сўнгги 50 йилда қурғоқчилик сабабли неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди 

Олам

image

Сўнгги ярим асрдаги қурғоқчиликлар дунё бўйлаб 650 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибига кирувчи Бутунжаҳон метеорология ташкилотига асосланиб хабар берилган.  

“Сўнгги 50 йил ичида 10 та энг катта офатлардан энг кўп ўлим сони қурғоқчилик (650 000 ўлим), бўронлар (577 232), тошқинлар (58 700) ва экстремал ҳарорат (55 736) натижасида юз берган”, дейилган ташкилот хабарида. 

Ташкилотнинг таъкидлашича, бу ҳисоб-китоблар жорий йилнинг сентябрь ойида иқлим, об-ҳаво ва сув билан боғлиқ ўлим ҳамда иқтисодий зарар ҳисоботида эълон қилинадиган маълумотларнинг бир қисми. 

Бундан ташқари, тадқиқотда табиий офатлар натижасида етказилган иқтисодий зарар ҳам маълум қилинган. Бўронлар ва тошқинлар бу борада энг даҳшатлиси бўлган — мос равишда 521 миллиард доллар ва 115 миллиард доллар. 

“Об-ҳаво, иқлим ва сув билан боғлиқ хавф-хатарлар иқлим ўзгариши сабабли тез-тез ва кучайиб бормоқда”, дея хулоса қилган ташкилот Бош котиби Петтери Таалас. 

Унинг сўзларига кўра, узоқ давом этадиган тошқинли ёмғирлар тобора кўпроқ глобал исиш изини қолдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 июль куни Туркия шимоли-шарқида Риза ва Артвин провинцияларида тошқин бошланди. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 июль куни Германияда тошқинлар бошланганди. Табиий офат натижасида ҳозиргача 175 киши ҳалок бўлди. Тошқинлар Европанинг бошқа давлатларига ҳам тарқалди.  

Шунингдек, Хитойнинг Хэнань провинциясида ҳам кучли ёмғир ёғиши оқитабатида сув тошқинлари юз берди. Вилоятдаги бир нечта шаҳарларда йўлларни сув босди


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ қурғоқчилик

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг