БМТ кимлар “тирик товар”га айланаётганини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларни одам савдосига қарши курашни кучайтиришга, шу жумладан, тана аъзоларини сотишга йўл қўймасликка чақирди.

Бош Ассамблеянинг 76-сессияси делегатлари БМТнинг Одам савдосига қарши курашиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича Сиёсий декларацияни қабул қилган. 

Декларация барча давлатларни “тирик товар” савдогарлари томонидан қўлланилаётган жиноий схемаларни фош этишга чақиради.

БМТ Бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад ҳужжатнинг қабул қилинишини олқишлаб, ҳозирги глобал инқирозлар, жумладан, COVID-19 пандемияси 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибини, жумладан, одам савдосини олдини олиш бўйича муҳим вазифаларни амалга оширишдаги тараққиётни тўхтатиб қўйганини таъкидлади.

Бугунги кунда одам савдоси истисносиз барча мамлакатларда учрайди. Дунё бўйлаб юз минглаб одамлар ана шундай жиноятлар қурбони бўлмоқда. Улар жинсий ёки меҳнат эксплуатацияси, жиноий фаолият билан шуғулланиш, тиланчилик қилиш ёки ҳатто органларини олиш учун сотилади.

“Биз кўпинча одам савдоси билан шуғулланаётганларнинг жиноятлари ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, уларнинг аксарияти глобал яширин иқтисодиёт соҳаларида ва интернет сайтларида содир бўлади. Пандемия шароитида тобора муҳим аҳамият касб этаётган ахборот-коммуникация технологияларидан одам савдогарлари фаол фойдаланмоқда”, дейди Амина Муҳаммад.

Унинг сўзларига кўра, одам савдосининг асосий қурбонлари жинсий қулликка сотилаётган ёки эрта турмуш қуришга мажбурланган, мактабларга киритилмаган ва уй қуллигига мажбурланган аёллар ва қизлардир.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг