БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин муаммоси бўйича сўнгги қарорлари қоғозда қолди – Лавров

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин муаммоси бўйича барча сўнгги қарорлари ҳозиргача фақат “қоғозда” қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яқин Шарқдаги вазият, жумладан, Фаластин масаласига бағишланган йиғилишда сўз очди. 

Лавров Россия Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Бугунги кунда энг кескин ва долзарб муаммо, албатта, Фаластин муаммоси. Хавфсизлик Кенгаши охирги 10 ой ичида вазирлар таклифи билан тўртинчи марта учрашмоқда. 4 та резолюция қабул қилинди. Бироқ, босиб олинган Фаластин ҳудудларида давом этаётган қон тўкилиши бу қарорларнинг барчаси “қоғозда” қолганини тасдиқлайди”, деб таъкидлади Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Россия терроризмнинг барча кўринишларида изчиллик билан қаршилик кўрсатади. Вазирнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси 2023 йил 7 октябрда Исроилга қарши содир этилган ҳужумни сўзсиз қоралаган.

“Аммо Ғазода содир бўлаётган воқеалар тинч аҳолини қабул қилиб бўлмайдиган жамоавий жазодир”, дейди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислик бир ой муддатга Россияга ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Фаластин Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг