Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади

Олам

image

Жанубий Кореянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислик муддати якунланди. 1 июлда бу рол Россияга ўтди. Хавфсизлик Кенгашига раислик ҳар ой бир мамлакатдан бошқасига ўтказилади.

“Россия раислик даврида учта асосий тадбирни режалаштирган. Улардан бири янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш учун кўп томонлама ҳамкорлик бўйича очиқ мунозара бўлади. Учрашув 16 июлга белгиланган”, деб хабар берди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя.

Эртаси куни, 17 июль куни Яқин Шарқдаги келишув бўйича очиқ мунозаралар бўлиб ўтади. Ҳар икки тадбирга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислик қилиши кутилмоқда. 19 июл куни БМТ ва КХШТ, МДҲ ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорлик бўйича баҳслар ўтказилиши режалаштирилган. Небензянинг айтишича, Россия Хавфсизлик Кенгашига раислиги даврида Севастополдаги пляжда ATACMS ёрдамида ҳужумни муҳокама қилишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Жанубий Корея БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made