БМТ Исроилнинг Ал-Ақсодаги ҳужуми бўйича йиғилиш ўтказмоқчи
Олам
−
06 Апрель 2023
6872БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун, 6 апрель куни Қуддусдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда кеча, 5 апрель куни “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун, 6 апрель куни Фаластин ва Иордания илтимосига кўра Ал-Ақсода содир бўлган воқеаларни муҳокама қилади.
Таъкидланишича, кеча, 5 апрель куни эрталаб Иордания ташаббуси билан йиғилган Араб давлатлари лигаси кенгаши Исроилнинг Қуддусдаги тажовузини қоралаб, БМТдан Фаластин халқини халқаро ҳимоя қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишини талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрелга ўтар кечаси Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, шовқинли гранаталар ва кўзни ёшлантирувчи газ, шунингдек, резина ўқ ва таёқлардан фойдаланган эди. Исроил рейди оқибатида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинганди. Шунингдек, Исроил Газо секторига ҳам ҳужум қилган.
LiveБарчаси