БМТ Бош офисида 3 758 болага аталган мактаб сумкаларидан “қабристон” пайдо бўлди

Олам

UNICEF халқаро болалар ташкилоти дунё мамлакатлари раҳбарларининг эътиборини ўтган йили қуролли тўқнашувлар ва урушларда қурбон бўлган 3 758 нафар болаларга қаратди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош офисида мактаб сумкаларидан иборат  “рамзий қабристон” ташкил этилди. Ям-яшил майдонга 3 758 болага аталган, ҳаворанг ва UNICEF белгиси туширилган мактаб сумкалари қўйиб чиқилди. 

“Рамзий қабристон” ташкил этилишининг боиси шуки, сентябрь ойининг охирги ҳафтасида БМТ Бош офисида ташкилотга аъзо давлатлар иштирокида йиғилишлар ўтказилади. Бундан унумли фойдаланиб, UNICEF яна бир бор давлат раҳбарларининг эътиборини уруш ва қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлаётган болаларга қаратишни истаган. 

“Ҳар доим орзу ва умидларнинг рамзи бўлган мактаб сумкалари бу сафар “қабр”га айланди. Биз бу билан айни вақтда ҳам уруш ва қуролли тўқнашувлар ҳудудида яшаб келаётган болаларга эътибор қаратмоқчимиз”, дейди ташкилот директори Генриетта Холсман Форе.

БМТнинг маълумотларига кўра, ўтган йили 12 мингдан ортиқ болалар уруш ва қуролли тўқнашувлар ўчоқларида қурбон бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг