БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг ташкилотга аъзолик таклифини қўллаб-қувватлади

Олам

image

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга 143 та давлат рози бўлган, 9 таси (АҚШ ва Исроил билан бирга) қарши чиққан. 25 та давлат эса бетараф қолган.

Резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида киришини қўллаб-қувватлашга чақиради.

Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган ҳужжат Фаластинга ҳам бир қатор процессуал ҳуқуқлар беради. Масалан, мамлакат Яқин Шарқ мавзулари бўйича йиғилишларда ўзини маърузачилар рўйхатига киритиши, бир гуруҳ давлатлар номидан тузатишлар ва процессуал таклифлар бериши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Фаластин Бош Ассамблея мажлислар залидан доимий жой олади.

“Биз тинчлик, эркинлик истаймиз. “Ҳа” деган овоз Фаластиннинг мавжудлиги учун овоздир, бу ҳеч қандай давлатга қарши эмас. Бу тинчликка сармоядир”, дейди Фаластиннинг БМТдаги элчиси Риёд Мансур.

Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат сифатида. Мамлакат бу мақомни 2012 йилда олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Бош Ассамблея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг