БМТ Ассанж ишини назоратда тутаётганини очиқлади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари кенгаши журналист ва WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж иши бўйича тегишли жараён кафолатларини, жумладан, шикоят қилиш ҳуқуқини кутмоқда. Бу ҳақда бугун, 24 июнь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда мазкур департаментнинг расмий вакили Равина Шамдасани маълум қилди ва Олий комиссарлик вазиятни кузатишда давом этишини таъкидлади. 

“Биз Ассанж ишини кузатиб боряпмиз. Биз Буюк Британия Ички ишлар вазири ўтган жума (17 июнь – таҳр.) куни уни АҚШга экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровни маъқуллашга қарор қилди. Биз биламизки, ушбу қарор ижро этилишидан олдин апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин”, дейди Шамдасани. 

У сўзида давом этаркан, қонуний жараённинг муҳимлигини ва самарали ҳимоя қилиш ҳуқуқини, шу жумладан шикоят қилиш ҳуқуқини ёдга солади. 

Унинг таъкидлашича, экстрадиция тўғрисидаги барча қарорлар қайтариб юбормаслик тамойилига риоя қилиши керак.

“Биз бу ҳолатни кузатишда давом этамиз”,  дея хулоса қилган Шамдасани. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Прити Пател 17 июнь куни Вестминстер магистратура суди ва Лондон Олий суди тингловидан сўнг Ассанж АҚШга экстрадиция қилинганини маълум қилди. Қироллик Ички ишлар вазирлиги Британия судлари Ассанжнинг экстрадиция қилиниши “репрессив, адолатсиз чора бўлади ёки суд жараёни ноқонуний мақсадларда қўлланилади” деган хулосага келмаганига эътибор қаратди.

WikiLeaks, ўз навбатида, Пателнинг Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш қарори устидан Лондондаги Олий судга шикоят қилишини қайд этди. Ташкилот австралияликларнинг таъқиб қилиниши “ҳар доим сиёсий масала бўлиб келганини” таъкидлади. 

Ассанж иши 

Қўшма Штатларда 50 ёшли австралиялик Жулиан Ассанж Америка тарихидаги махфий маълумотларни ошкор қилишнинг энг йирик иши билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Унга қўйилган айбловлар бўйича 175 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин. Ўтган ой Лондондаги Вестминстер магистратура суди Олий суд қароридан сўнг, Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Охирги уч йил давомида Ассанж Лондоннинг Белмарш юқори хавфсизлик қамоқхонасида сақланмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Лондондаги Вестминстер магистратура суди WikiLeaks асосчисининг экстрадиция қилинишини ноқонуний деб топди, чунки аутизм ва клиник депрессиядан азият чекаётган Ассанж АҚШ қамоқхонасига тушиб қолса, ўз жонига қасд қилишга тайёр. Бу Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортиш учун асос бўлди, у ерда унга қарши 18 та жиноий иш қўзғатилди, аммо бу қарор АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эътирозга учради.

Ўтган йилнинг декабрь ойида австралиялик адвокатлар Буюк Британия Олий судида қабул қилинган қарор устидан шикоятни кўриб чиқишни сўраб Лондон Олий судига мурожаат қилишган. 24 январь куни Лондон Олий суди қарор устидан Буюк Британия Олий судига шикоят қилиниши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди. 15 март куни олий суд журналистни бу ҳуқуқдан маҳрум қилди. Экстрадиция бўйича якуний қарорни Ички ишлар вазири Пател қабул қилиши керак эди.

Жулиан Ассанж – австралиялик журналист ва телебошловчи ва “WikiLeaks” асосчиси. 

Маълумот ўрнида, Жулиан Ассанж 2010 йилда Швецияда жинсий зўрлаш номусга тегишда айбланган эди. 2012 йил июнь ойидан бери у Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида яшириниб юрди ва 2019 йил апрель ойида АҚШ сўровига биноан ҳибсга олинди. Лондон суди Ассанжни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва уни 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Америка Қўшма Штатларида у жосуслик тўғрисидаги 18 та қонунни бузганликда, шунингдек, махфий маълумотларни ошкор қилганликда айбланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Жулиан Ассанж

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг