БМТ 2025 йилни “Халқаро музликларни сақлаш” йили деб эълон қилди
Олам
−
27 Декабрь
623Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2022 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ 2025 йил “Халқаро музликларни сақлаш йили” деб эълон қилинди. Бу ҳақда ташкилотнинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Маълум қилинишича, музликларнинг эриши жиддий глобал муаммога айланган. Сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни қамраб олган Ғарбий Тян-Шандаги музликлар 27 фоизга қисқарган.
“Антарктида ҳар йили ўртача 150 миллиард тонна музни йўқотади, Гренландия эса 270 миллиард тонна музни йўқотади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, музликлар 2 миллиардга яқин аҳолини сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва гидроэнергетика билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
14 минг музликнинг мингдан ортиғи аллақачон эриб кетган Тожикистонда бу муаммо кескин. Шунингдек, Тожикистон музликлари Ўрта Осиё сув ресурсларининг 60% гача бўлган қисмини таъминлайди.
Ташкилотга кўра, “Халқаро музликларни асраш йили”нинг мақсади музликларнинг аҳамияти ва уларни келажак авлодлар учун ҳимоя қилиш зарурлиги тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат. Қолаверса, 2025 йилда Тожикистонда бу масалага бағишланган анжуман ўтказилиши ҳам қўшимча қилинган.
Қайд этилишича, Марказий Осиёнинг аксарият давлатлари йил учун асосий мавзуларини белгилаб олган. Унга кўра, Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт” йили деб эълон қилинган, Қозоғистонда - Ишчи касблар йили, Туркманистонда - Халқаро тинчлик ва ишонч йили.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь