Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Хавфсизлик Кенгашида йиғлаб юборди (видео)
Олам
−
04 Январь
13521БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кеча, 3 январь куни бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишида Фаластиннинг ташкилотдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур йиғлай бошлади. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Дипломат Исроил ҳужумида ҳалок бўлган фаластинлик шифокор Маҳмуд Абу Нужайл ҳақида гапирар экан, кўз ёшларини тия олмади. Мансур жарроҳлик тахтасида қолдирилган шифокор хабарини ўқиб, ҳис-туйғуларини жиловлай олмади.
“Ким охиригача қолса, бизнинг ҳикоямизни айтиб беради. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Бизни эсланг. Бизни эслаб қолинг”, дея иқтибос келтирган Фаластинлик доимий кузатувчи шифокорнинг мактубини ўқиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги Индонезия шифохонасининг тўрт беморини ҳибсга олганди. бемор Ғазо шаҳридаги Индонезия шифохонасидан “Аш-Шифo” шифохонасига кўчирилаётган пайтда Исроилнинг босқинчи кучлари томонидан ҳибсга олинган. Агентликнинг маълумотига кўра, ҳибсга олинганлардан бири оғир аҳволда.
LiveБарчаси
06 Январь