БМТ Аҳмад аш-Шарага қарши санкцияларни бекор қилди

Олам

image

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтказган овоз беришда 15 аъзодан 14 нафари, жумладан Россия ва АҚШ ҳам Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара ва Ички ишлар вазири Анас Хаттобга қарши санкцияларни бекор қилиш резолюциясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Хитой ушбу резолюцияга овоз бермай, битимга қўшилмаган. Резолюцияда Сурия Араб Республикаси суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирлигига тўлиқ ҳурмат кўрсатишга содиқлик таъкидланган.

Санкциялар “Ал-Қоида” билан боғлиқ халқаро чекловлар доирасида қўлланилган эди. Британия, Россия, Франция ва Покистон вакиллари ушбу қарорни Сурия иқтисодий тикланиш йўлида муҳим қадам деб атаган. Сурия ҳукумати эса санкцияларнинг бекор қилинишини янги раҳбариятга нисбатан ошиб бораётган ишонч ва мамлакатни халқаро ҳамжамиятга қайта интеграция қилиш имконияти сифатида баҳолаган.

Қайд этиш жоиз, Аҳмад аш-Шара 10 ноябрда Вашингтонга ташрифини амалга ошириши режалаштирилган. “Reuters” хабарига кўра, ташриф БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияларни бекор қилмаса ҳам амалга оширилган бўларди, чунки олдинроқ кенгаш санкциялар қўмитаси аш-Шара ва унинг ҳукуматига сафар қилишга рухсат берган. 

АҚШ бир неча ой давомида БМТ аъзоларини Сурияга қарши санкцияларни юмшатишга чақирган. Май ойида Трамп Вашингтоннинг Сурияга нисбатан сиёсатида сезиларли ўзгаришларни эълон қилиб, АҚШ томонидан жорий этилган иқтисодий чекловларни бекор қилишини билдирган.

Аҳмад аш-Шара 2024 йил охирида Башар Асадни ағдариб, президентликка келган. У 2003 йилда Ироқда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қарши курашишда “Ал-Қоида”га қўшилган. 2006 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган ва 5 йил Ироқ қамоқхоналарида қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг