“Бизнес-тренер” Аяз Шабутдинов фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

Маданият-санъат

image

Блогер Аяз Шабутдинов Москвада фирибгарлик йўли билан ўқув курсларини сотишда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, блогер пойтахтдаги ижарага олинган хонадонида ушланган. Агентликнинг қайд этишича, қўлга олиш Иқтисодий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ФСБнинг Москва бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилган.

14 соат олдин блогернинг Instagram'ида Вена сафари ҳақида ҳикоя қилувчи постлар жойланган. Москвага келиши ҳақида эса ҳеч нарса айтилмаган.

Аяз Шабутдинов Пермь вилоятида туғилган бўлиб, Удмурт университетини давлат ва муниципал бошқарув мутахассислиги бўйича тамомлаган.

32 ёшли Шабутдинов ўз веб-сайтида "тадбиркорлар учун технологик таълим компанияси" Like Center асосчиси эканини ёзади (лойиҳа турли даражадаги малака ва даромадга эга бўлган ҳозирги ва келажакдаги тадбиркорлар учун дастурларни таклиф қилади).

Блогер Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми бўйича саккизта жиноят содир этганликда айбланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Аммо у айбини тан олмаган. Шунингдек, Шабутдинов суддан 2022 ва 2023 йилларда туғилган икки нафар ёш фарзанди борлигини таъкидлаб, уни ҳибсга олмасликни сўраган.

У ўзини инвестор ва миллиардер деб ҳам атайди. Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда Шабутдинов кўпинча "инфо лўли" деб аталган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик “бизнес-тренер” Ислом Иброҳимов қидирувга берилганди. У  Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Аяз Шабутдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг