Блинкен Исроилни ҳарбий жиноятда айблаётган Туркияга боради
Олам
−
02 Ноябрь 2023
5681АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркияга боради. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, "Anadolu" хабар берди.
Унга кўра, Америка дипломатияси раҳбари 5 ноябрь куни Туркияга ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтадиган Фаластинни қўллаб-қувватловчи йирик митингга бир неча давлат раҳбарларини таклиф қилганди.
Шунингдек, у Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Истанбулдаги Отатурк аэропортида ташкил этилган оммавий митингда Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилиши ва буни бутун халқаро ҳамжамият олдида бажаришини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Исроил Туркия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун барча дипломатик вакилларини ушбу мамлакатдан олиб чиқиб кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
LiveБарчаси