Эрдўғаннинг айблови ортидан Исроил Туркия билан ришталарни узмоқчи (видео)
Олам
−
28 Октябрь 2023
17663Исроил Туркия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун барча дипломатик вакилларини ушбу мамлакатдан олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн маълум қилди.
У Туркия расмийларининг баёнотлари ортидан Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун барча Исроил дипломатик вакилларини Туркиядан олиб чиқишни буюрганини айтган.
Маълумот учун, бугун, 28 октябрь куни Истанбулда Туркияда ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси томонидан Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш митинги ўтказилди. Унда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1,5 миллионлик оломон қаршисида сўзга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Эрдўған митингда Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилишини айтганди. Унинг таъкидлашича, улар Ғазо сектори аҳолисини очлик, сув ва ёқилғи этишмаслиги туфайли йўқ қилмоқчи. Эрдўған Исроилни босқинчи деб атади ва ҲАМАС ҳаракати террорчи гуруҳ эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бундан олдин у барча Туркия расмийларини Исроилга ташрифини бекор қилганди.