Блинкен Ҳазрати Имом мажмуасига борди (фоторепортаж)
Олам
−
01 Март 2023 19203 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен илк расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Кеча, 28 февраль куни кечқурун Тошкентга етиб келган Блинкен, бугун, 1 март куни эрта тонгдан расмий учрашувларни бошлади.


Унинг навбатдаги манзили пойтахт Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси бўлди.
АҚШ Давлат котибига Ҳазрати Имом мажмуаси, унга ёндош барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистонда диндорларга яратилган шароитлар хусусида маълумот берилди.



Эслатиб ўтамиз, Энтони Блинкеннинг Тошкентга ташрифи расмий тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокаралардан бошланди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь