Бизнесни тугатишнинг янги тартиби белгиланди
Жамият
−
17 Декабрь 2019
4828Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонунларга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда “Norma” хабар бермоқда.
2020 йил 1 январдан тугатиш жараёнлари соддалаштирилади. Хусусан, корхонани тугатиш тўғрисидаги эълон бундан буён босма нашрларда берилмайди – уни Давлат хизматлари агентлиги сайтига жойлаштиришнинг ўзи етарли бўлади. Фаолият юритмаётган корхоналарга фаолиятини тиклашга имконият берилади – аввалига 3 йилга фаолият юритилмайдиган режимга ўтказилади, бу фойда бермаса тугатилади.
Илгари қонуности ҳужжатларида қабул қилинган тузатишлар билан қайд этилган янги тартиб элементлари Фуқаролик кодекси ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлари тўғрисида” ва 2Хусусий корхона тўғрисида”ги қонунларга киритилди.
Шу тариқа, янги механизмни амалиётга жорий этишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қонун ва қонуности ҳужжатлари ўртасидаги эҳтимолий зиддиятлар бартараф этилди.
LiveБарчаси