Машҳур брендлар эътибори нима учун ижтимоий масалаларга қаратилмоқда?
Бизнес
−
24 Август 2023
6838Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий масалалар, хусусан экологик муаммоларни ҳал этиши, хотин қизларнининг шахсий ҳамда касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаши оммалашиб бормоқда. Шу билан бирга ижтимоий масъулиятли бизнес, фаолият соҳасидан қатъи назар, компаниялар брендининг бир қисмига айланади. Бундай жиддий қадамга тадбиркорлар қай даражада тайёр?
Биз бу борада “Siberian Wellness” халқаро компанияси вакили Олеся Владимировна Колоскованинг фикрлари билан қизиқдик.
— Сизнинг компаниянгиз Ўзбекистон бозорида неча йилдан бери фаолият юритмоқда, нима билан шуғулланасиз ва Ўзбекистон учун ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга ҳисса қўшишга нега қарор қилдингиз?
— Биз 13 йилдирки, Ўзбекистон бозоридамиз. Биз инсонларни соғлом, бахтли, моддий жиҳатдан барқарорликка эришишлари учун ўз ҳиссамизни қўшишга интиламиз. Биз жамиятга касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш яхшироқ эканлигини англатамиз. Табиат ва одамлар бизнинг компаниямиз учун жуда муҳимдир. Бежизга, бизнинг шиоримиз “Ҳақиқий табиат, ҳақиқий илм одамлар учун”, дея янграмайди. Биз бугунгача бир неча соат бўш вақтга эга бўлган 300 дан ортиқ кишини севган иш билан шуғуланишига муваффақ бўлдик. Энг қувонарлиси, уларнинг 70 фоизи аёллардир.
— Севган иши билан шуғулганларнинг кўпчилиги аёллар эканлигини таъкидладингиз. Нега?
— Ҳа, ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёллар кўпайиб бормоқда. Улар ўзини англашни, ўз ҳаёти ва оиласи ҳаётини яхшилашни истайди. Аёлнинг ўзини англаши қанчалик муҳимлигини айтмоқчиман. Психологлар, маркетологлар, мураббийлар иштирокида турли тренинглар, соғлом турмуш тарзи бўйича машғулотлар ўтказяпмиз. Компания GMP, HASSP, FDA, ISO 22000 халқаро стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли саломатлик ва гўзаллик маҳсулотларининг кенг ассортиментига эга. Шунингдек, компания маҳсулотлари аҳолинининг мусулмон қисми учун жуда муҳим бўлган HalalCorrect ҳалқаро сертификатига эга.
— Ижтимоий масъулиятли бизнес яна қандай қилиб ўзини намоён қилиши мумкин?
— Ўйлайманки, биз бу борада яна икки йўналиш – “Саломатлик” ва “Спорт” дастурларини танлашда адашмадик. Улар нима? Биз доимо ҳомий бўлиб, спортнинг турли йўналишларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз. Хусусан, Триатлон, марафон, югуриш жамоалари каби. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, соғлом авлодни тарбиялашда спорт билан шуғулланиш муҳим роль ўйнайди. Биз буни инобатга олган ҳолда, ҳамжамиятимиз аъзолари билан ҳар хил спорт ўйинларини ўтказамиз ва кунимизни мазмунли ўтказишга янада ҳаракат қиламиз. Бу албатта, иш унумдорлигини оширади.
— Атроф-муҳит ҳақида нима дейиш мумкин? Экология инсон саломатлигига қандай таъсир қилади ва сиз компания сифатида атроф-муҳит учун нима қиляпсиз?
— Масалан, “Экология” дастури доирасида 2021 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Яшил макон” умуммиллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш, экологик муҳитни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновациялар маркази томонидан мувофиқлаштирилган #Оролўрмони ва “Орол денгизидаги боғим” дастури доирасида Мўйноқ минтақасида ва Орол денгизининг қуриган тубида “Siberian Wellness” компанияси апрель ойида 500 туп дарахт кўчатларини экишни ташкил қилди.
Жорий йилнинг октябрь ойида 3 баравар каттароқ майдонга яна 4 минг туп кўчат экишни режалаштирганмиз. Албатта, бунга жамоатчилик ташкилотлари вакилларини, жамоатчилик фаолларини ҳамда ОАВ вакилларини жалб қиламиз.
— Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур ва компаниянгизга ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни келгусида амалга оширишда муваффақиятлар тилаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, мен “Siberian Wellness” компанияси номидан барча ўзбекистонликларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклайман. Уларга соғлик-саломатлик ва фаравон ҳаёт тилайман.
Юртдошларимни “Siberian Wellness” ҳамжамиятининг бир қисми бўлишга чақирамиз! Ҳар бирингиз биз билан бирга ривожланиш ва бундан ташқари, атрофимиздаги дунёни яхшироқ жойга айлантиришга ёрдам бериш имкониятига эгасиз.
Биз билан телефон орқали боғланинг: +998712058767
Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.
Шунингдек, бизнинг infouz@sibval.com манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача
Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача
Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида