Бизга таёқ берасиз, лекин савалашга рухсат бермайсиз – украиналик депутатлар АҚШга 

Олам

image

Украина расмийлари делегацияси АҚШ Конгрессини Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролидан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилишини сўраб, Вашингтонга келди. Бу ҳақда "Politico" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, узоқ масофали қуролларни Украинага топширган Байден маъмурияти улардан Россия ҳудудига ҳужумлар учун фойдаланилмаслигини шарт қилиб қўйган. Бу тақиқ Украина Қуролли кучларининг Харьков вилоятида рус қўшинларининг кучайиб бораётган ҳужуми фонида Россия позицияларига ҳужум қилишига йўл қўймайди.

Украина парламентининг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар бўйича комиссияси раҳбари Александра Устинованинг сўзларига кўра, ҳужумдан олдин Украина Қуролли кучлари Россия чегарасидан бир-икки километр узоқликда россиялик ҳарбий хизматчиларини кўрган, бироқ “улар бу борада ҳеч нарса қила олмадилар”.

"Сиз бизга таёқ берасиз, лекин уни ишлатишимизга рухсат бермайсиз", деган у Байден маъмуриятига ишора қилиб, нашрга. Ҳукмрон “Халқ хизматкори” партияси раиси Давид Арахамия Вашингтонга ташрифи чоғида Оқ уйнинг Россия ичидаги ҳужумларини чеклаш сиёсатини “асосий муаммо” деб атаган.

Украина парламентарийлари АҚШ конгрессменларининг 10 дан ортиқ идораларида уларни Оқ уйга таъсир ўтказишга ишонтириш учун учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади "Politico". Бироқ икки америкалик расмийнинг нашрга айтишича, Байден маъмуриятининг сиёсати ўзгармаган.

"Ёрдам Россия ҳудудига қаратилган ҳужум операцияларига эмас, балки мудофаа учун мўлжалланган", деган улардан бири.

Айни пайтда, АҚШ расмийлари Путиннинг янги ҳарбий қисмларни жойлаштириш режалари, Хитойдан қўшимча ўқ-дорилар олиши ва Ғарбнинг Киевни қўллаб-қувватлашни камайтириш режаларидан келиб чиқиб, Россия 2024 йил охиригача фронтда эришган ютуқларини мустаҳкамлай олишига ишонч билдирмоқда.

Россия қўшинларининг Харьков вилоятига янги ҳужуми 10 май куни бошланди. Кўп ўтмай, Россия Мудофаа вазирлиги бир нечта қишлоқларни эгаллаб олганини эълон қилди ва 14 май куни кечқурун Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина ҳарбийлари ушбу ҳудудда "қулайроқ позицияларга ўтгани" ҳақида хабар берди. 

Маълумот учун, Россиядаги нишонларга қарши Америка қуролларидан фойдаланишни тақиқлаш 2022 йил февраль ойида тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери амал қилади. Шу билан бирга, Буюк Британия ҳам худди шундай тақиқни бекор қилди - май ойи бошида мамлакат ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Украина Россия ҳудудига зарба бериш ҳуқуқига эга эканлигини айтди. Кремль воизи Дмитрий Песков баёнотни "тўғридан-тўғри кескинликнинг кучайиши", деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made