Бивол тирсагидан операция қилинди
Спорт
−
24 июл 1157 1 дақиқа
Россиялик боксчи Дмитрий Бивол тирсагидан режали жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда Бивол Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
“Режалаштирилган тирсак операцияси ортда қолди. Ҳаммаси яхши ўтди. Қўллаб-қувватлаганингиз, йўллаган хабарларингиз ва илиқ сўзларингиз учун барчангизга раҳмат”, деб ёзди Бивол.
35 ёшли Бивол профессионал фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 25 ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.
Унинг сўнгги жанги жорий йилнинг 30 май куни Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди. Ўша баҳсда Бивол Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA Super) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камарлари учун кечган жангда германиялик Михаэль Айфертни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.
Live
Барчаси