Бивол-Бетербиев реванш жанги ҳали тасдиқланмаган – Эдди Хирн
Спорт
−
28 Ноябрь 2024 3339 1 дақиқа
Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ва ушбу дивизионда собиқ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш жанги тасдиқланмаган. Бу ҳақда британиялик промоутер Эдди Хирн маълум қилди.
“Ҳозирча бу реванш бўйича имзоланган ва тасдиқланган ҳеч нарса йўқ. Ҳа, ростдан ҳам уларнинг реванш жанги бўйича музокаралар ўтказилган. Аммо ҳали ҳеч нарса расман тасдиқланмаган. Барча масалалар ҳал бўлиши биланоқ, ўйлайманки, расмий хабар эълон қилинади”, дейди Хирн .
Маълумот учун, боксчилар ўртасидаги илк жанг 2024 йилнинг 12 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ва жангда Бетербиев ҳакамларнинг овози билан ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ томонларнинг эҳтимолий реванш жанги санаси маълум бўлганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь