Биткоин нархи ўзининг тарихий рекордини янгилади

Олам

image

Бугун, 6 январь куни энг машҳур криптовалюта – биткоин нархи яна ўзининг тарихий рекордини янгилаб, 35 минг доллардан ошди. Бу ҳақда “CoinMarketCap” портали хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Тошкент вақти билан соат 09:29 да олинган маълумотларга кўра, криптовалюта нархи 11,16 фоизга ўсган ва 20 дан ортиқ биржалар учун ўртача 35 минг 634 долларга кўтарилган. 

Шунингдек, биткоин нархи савдо ҳажми бўйича энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Binance'да 35 минг 887 долларга кўтарилган. 

Маълумот учун, биткоин бутун дунё криптовалюта бозорининг тахминан 72,1 фоизини ташкил қилади.

Биткоин 2020 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан қимматлашни бошлади. 16 декабрда биткоин 20 минг долларлик кўрсаткичдан ўтиб, рекорд қайд этганди. Шундан бери у ўсишда давом этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

рекорд биткоин

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг