Биткоин нархи тарихий максимумини янгилади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 17 декабрь куни энг машҳур криптовалюта – биткоиннинг қиймати 13 фоизга кўтарилиб, 22 минг доллардан ошиб, тарихий максимумини янгилади. Бу ҳақда савдо маълумотларига асосланиб хабар берилган. 

"CoinMarketCap" порталининг маълумотларига кўра, ўсиш 13,49 фоизни ташкил этиб, ҳозирда криптовалютанинг нархи 22 058 долларга етган. 

Ҳажми бўйича энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Binance'да эса криптовалюта нархи 14,20 фоизга ўсиб, 22 069 долларни ташкил этган.

Бир кун олдин ҳам биткоин нархи сезиларли даражада ошиб, 20 минг долларлик нуқтадан ўтиб кетганди.

Мустақил эксперт Мансур Ҳусайнов криптовалюта қийматининг ўсиши давом этишини тахмин қилган. 

"Агар бир ёки икки кун ичида 20 минг доллардан орқага қайтиш бўлмаса, ўсиш давом этади", деган иқтисодчи. 

Маълумот учун, биткоин бутун глобал криптовалюта бозорининг тахминан 64,7 фоизини ташкил қилади


Мақола муаллифи

Теглар

Биткоин

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг