Биткоин нархи икки йиллик минимумгача тушиб кетди
Бу қизиқ
−
10:38 289 1 дақиқа
Кеча, 21 ноябрь куни эрталаб ўтказилган савдолар давомида биткоин криптовалютасининг қиймати бир танга учун 55 648 долларгача пасайди.
Бу икки йилдан ортиқ вақт ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда “Tradingview” маълумотларида келтирилган.
Маълумотларга кўра, биткоин сўнгги бор 2024 йил сентябрь ойида ушбу даражада савдо қилинган. Ушбу криптовалюта нархи пасайиши фонида бошқа криптовалюталар, жумладан, эфириум қиймати ҳам туша бошлаган.
Биткоин ва бошқа криптовалюталар АҚШ фонд бозори билан биргаликда пасайган.
Ҳафта давомида S&P 500 индекси ҳар куни тушиб борган, хусусан, 20 ноябрдаги савдоларда у деярли 4 фоизга пасайган. Шу куни Nasdaq Composite индекси 5 фоиздан кўпроққа тушиб, 2026 йилдаги барча ўсиш кўрсаткичларини йўққа чиқарган. Бунинг фонида олтин ва бошқа металлар нархи ҳам пасаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 738 млн 149 минг 968 сўм этиб белгиланган эди.
Live
Барчаси