Биткоин нархи тарихий рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
14 Август 6136 1 дақиқа
Биткоин нархи бугун, 14 августга ўтар кечаси тарихий максимумни янгилади. Буни энг йирик криптобиржа ҳисобланувчи Binance маълумотлари кўрсатмоқда.
Тошкент вақти билан соат 00:00 ҳолатига кўра, нарх 123,5 минг доллардан ошган, сўнг ўсиш бироз секинлашган. Аввалги рекорд жорий йилнинг 14 июль куни қайд этилган – 123,2 минг доллар.
“Bloomberg”нинг ёзишича, биткоин ўтган йилнинг катта қисмида барқарор ўсган. Нашр сўнгги ойлардаги ўсишни АҚШ Президенти Дональд Трамп давридаги қулай тартибга солиш сиёсати ва Strategy Maykl Seylor каби йирик оммавий компаниялар талабига боғламоқда. Шунингдек, жорий йилнинг баҳорида Трамп биткоин давлат захирасини яратиш ташаббуси билан чиққан, шунингдек, “АҚШнинг рақамли молияда етакчилигини мустаҳкамлаш” ҳақидаги ижро фармонини имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чикаго товар биржасида (CME) олтин фьючерслари нархлари 2,32 фоизга ошиб, бир унция учун 3534,1 долларга етган ва рекорд ўрнатганди.